Часто задаваемые вопросы

Uzb /
Рус

коп бериладиган саволлар

электрон рақамли имзо учун тўлов миқдори қанча

Юридик ва ЯТТ учун ЭКИҲ 10% бугунги кунда 18430 сўм, жисмоний шахслар ЭКИҲ 7% бугунги кунда 12901 сўм

электрон рақамли имзо учун тўловни қандай амалга ошириш мумкин

Юридик шахслар фақат ҳисоб рақамидан пул кўчириш йўли орқали

Жисмоний шахслар банкка тўғридан тўғри нақт  пул ёки пластик карта орқали ёки электрон тўлов тизимлари орқали (PAYME, CLICK, U-PAY…)

 

электрон рақамли имзо калити паролини унитиб қўйиш ёки смс паролни ўчириб юбориш

(0371)202-32-32 рақамига қўнғироқ қилиб смс паролни қайтадан регистрация бўлган рақамга қайта олиш мумкин.

 

исталган ўзига яқин ДХМ (Давлат хизматлари маркази) мурожаат қилиш орқали паролни қайта смс кўринишида олиш мумкин.

электрон рақамли имзо учун регистрациядан ўтган телефон рақамини алмаштириш

ДХМ ёки ЯТМ (Янги технологиялар илмий-ахборот маркази)га хат билан мурожаат қилиш керак

электрон рақамли имзо калити қаердан олинади

электрон рақамли имзо калитига тўлов қилингандан кейин электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгаси исталган ўзига яқин ДХМ га мурожаат қилиши мумкин

e-imzo.uz сайтига кирганда сахифа узоқ вақт юкланмай қолиши

Бу ҳол асосан фойдаланаётган браузернинг жуда эски версиясида бўлгани билан изоҳланади. Браузер версиясини янгилаш тавсия қилинади.

esi.uz сайтида икки томонлама ҳимоя тизимини ёқиш

esi.uz сайтига электрон рақамли имзо калити билан кириш, профилни ўзгартириш ва шу бўлимдан икки томонлама ҳимоя тизимини ёқиш мумкин.

esi.uz сайтида икки томонлама ҳимоя тизимини ўчириш
икки томонлама ҳимоя тизимини учун регистрация бўлган телефон рақами мавжуд бўлмаганда ушбу тизимни ўчириш

Янги технологиялар илмий ахборот марказига ёзма мурожаат қилиш орқали

СТИР қандай аниқланади

my.soliq.uz сайтининг жисмоний шахслар бўлимидаги «СТИРингизни аниқланг » интерактив хизмати орқали

электрон рақамли имзо калити тизимда кўринмай қолиши

электрон рақамли имзо  калити вируслар орқали зарарланган (файл хажми кичрайиб қолади, файл очилмай қолади)

электрон рақамли имзо  калити DSKEYS номли папкадан бошқа папкада сақланмоқда

электрон рақамли имзо  калити сақланаётган  DSKEYS папка номи қисман ўзгартирилган (DSKEYS1, DSKEYS-ключ…)

электрон рақамли имзо  калити сақланаётган флешкани номаълум сабабларга кўра компьютер ўқимай қолади (бундай ҳолларда электрон рақамли имзо  калитини компьютернинг бошқа дискларига кўчириш тавсия қилинади)

электрон рақамли имзо  калити фойдаланувчида мавжуд эмаслиги

электрон рақамли имзо  калити DSKEYS папкасида бўлсада у папканинг бир нечта папкалар ичида сақланиши

СТИР ни онлайн олиш имкони борми?

my.soliq.uz сайтининг жисмоний шахслар бўлимидаги «Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш ва ҳисоб маълумотларига ўзгартириш киритиш » интерактив хизмати орқали

Жисмоний шахсларнинг солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома

Жисмоний шахсларнинг солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномани my.soliq.uz сайтининг жисмоний шахслар бўлимидаги «Жисмоний шахсларнинг солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома» интерактив хизмати орқали электрон рақамли имзодан фойдананилган ҳолда олишлари мумкин.

111-хатолик

Дивиденлар сальдо сатрда хато (солиқ тўловчининг ДСИ да ушбу солиқ учун квартал бошига ҳисобланган суммаси ҳисоботда кўрсатилаётган суммадан кичик бўлади)

110-хатолик

Даромаддан олинадиган солиқнинг сальдо сатрида хато (солиқ тўловчининг ДСИ да ушбу солиқ учун квартал бошига ҳисобланган суммаси ҳисоботда кўрсатилаётган суммадан кичик бўлади)

106-хатолик

Ушбу хисобот форма ёпилган. Мўмкин булган формани ишлатинг (ҳисобот шаклидаги хатоликлар бартараф қилингандан кейин ушбу ҳисобот тури янги пакет рақами билан сайтга жойлаштирилади ва эски ҳисобот шакли умуман ёпиб қўйилади)

105-хатолик

Мўмкин бўлмаган қиймат (ҳисобот шаклида эътиборсизлик сабаб жуда ҳам катта миқдор киритилиб қолади)

104-хатолик

Илова қилинган файл шаблонга мувофиқ эмас (ҳисобот шаклларининг айримлари учун маълум тартиб асосида файл илова қилиш талаб қилинади ва фойдаланувчи ўзи ясаган ёки бошқа манбалардан юклаб олган файлни илова қилиши мумкин эмас. Бу ҳолда тизим айнан шу ҳисобот шаклидан юклаб олинган илова файлни қабул қилади)

103-хатолик

Илова қилинган файл — шикастланган ёки номаълум версия (ҳисобот шаклларининг айримлари учун маълум тартиб асосида файл илова қилиш талаб қилинади ва фойдаланувчи ўзи ясаган ёки бошқа манбалардан юклаб олган файлни илова қилиши мумкин эмас)

102-хатолик

Илова қилинган файл мавжуд эмас (ҳисобот шаклларининг айримлари учун маълум тартиб асосида файл илова қилиш талаб қилинади)

101-хатолик

Ҳисобот топшириш даври пакетни амал қилиш муддатидан катта (ҳисобот шаклига қисман ўзгартириш киритиш ва бошқа маълум сабабларга кўра ҳисобот шакли янги пакет рақами билан қайта юкланиб, амалдаги пакет фақат қайта ҳисобот учун фойдаланилади)

27-хатолик

Жисмоний шахсларга тўланган даромаднинг ёйилмасида операция амалга оширилган сана такрормаслиги лозим (Даромад солиғи ҳисоб китобида битта санада қилинган ҳамма операциялар фақат бир марта ва фақат ўўша сана учун кўрсатилиши керак)

26-хатолик

ШХВга киритиш учун маълумот мавжуд эмас (ШХВ учун маълумотлар киритилмаслиги мумкин эмас ҳеч бўлмаганда «0» рақами киритилиши керак)

23-хатолик

Суммалар мусбат бўлишлари шарт (айрим солиқ турларидан ташқари (1,94,102 … каби) ҳисобот шаклида ШХВ ёзиладиган суммалар ҳисоботда мусбат бўлиши шарт акс ҳолда ШХВ шаклланишида хатоликлар келиб чиқади)

22-хатолик

Оператор томонидан кайтарилган (ҳисоботнинг қайрарилиш сабаби ва ДСИ ходимлари томонидан аниқланган хатоликлар кўрсатилган ҳолда ДСИ ходими томонидан қайтарилади)

18-хатолик

олинган маблағлар ҳисобланган суммадан ортиқ (даромад солиғи ҳисоб китобида юзага келади, бунда солиқ тўловчи банкдан ҳисоботда кўрсатилаётган суммадан кўп сумма олганда юзага келади)

10-хатолик

солиқ  тўловчининг тўловлари  реестрида топилмади (ДСИ да ШХВ очилмаган)

5-хатолик

тизим санасидан кейинги  давр учун ҳисоб-китоб (ҳисобот даври келаси давр учун танланган)

3-хатолик

СТИР ДСИ реестридан топилмади (ҳисобот рўйхатдан ўтмаган туман ДСИ га юборилган)

Электрон рақамли имзони интернет орқали онлайн олиш

Бунинг учун солиқ тўловчининг фаол ҳолатдаги электрон рақамли имзоси мавжуд бўлиши ҳамда ушбу фаол  электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити эгасининг маълумотлари ўзгармаган бўлиши талаб қилинади. Фақат ушбу ҳолдагина  электрон рақамли имзони интернет орқали олиш имкони мавжуд

Электрон рақамли имзо сертификатини қайтадан олиш

e-imzo.uz сайтидаги  «сертификатлар реестри» бўлимидан СТИРни териб сертификатни қайта юклаб олиш мумкин

Корхона директорининг шахсий электрон рақамли имзоси орқали шу корхона шахсий кабинетига кира олмаслик ҳолати

Корхона 08-иловасида ушбу жисмоний шахс корхона директори бўлиб кўрсатилмаган

Корхона холати ДСИ маълумотлари базасида фаол ҳолатда эмас

Ушбу электрон рақамли имзо билан юридик шахснинг шахсий кабинетига тўғридан тўғри киришга уринмоқда (Юридик шахснинг шахсий кабинетига  унинг директорига олинган электрон рақамли имзо орқали киришда аввал жисмоний шахснинг шахсий кабинетига кирилиши ва у ердан юридик шахснинг кабинетига ўтилиши лозим)

Жисмоний шахс ўзининг шахсий электрон рақамли имзо калити билан фақатгина ўзи раҳбарлик қилаётган 5 тагача юридик шахс мақомига эга корхона ёки ташкилотнинг шахсий кабинетига кириш имкони мавжуд

Юридик шахс ҳисоб рақамидан тўловни амалга ошириш имкони бўлмаган ҳолларда

Юридик шахс ҳисоб рақамидан тўловни амалга ошириш имкони бўлмаган ҳолларда корхона директорининг шахсий СТИРга электрон рақамли имзо калити олиш ва ушбу калит билан корхона ҳисоботларини юбориш имкони мавжуд

143-хатолик

Реализация қилинган ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҳисоботнинг суммаси илова қилинган файлдаги суммага мувофиқ эмас (ҚҚС ҳисоботида солиқ тўловчи томонидан кўрсатилган миқдор илова қилинган файлдаги миқдорга мос эмас)

142-хатолик

Сотиб олинган ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҳисоботнинг суммаси илова қилинган файлдаги суммага мувофиқ эмас (ҚҚС ҳисоботида солиқ тўловчи томонидан кўрсатилган миқдор илова қилинган файлдаги миқдорга мос эмас)

141-хатолик

ҚҚС: реализация қилинган ҳисобварақ-фактуралар бўйича реестрнинг кўрсатқичларида хато (СТИР, сана форматида, СТИР нинг мавжуд эмаслиги оқибатида келиб чиқади)

140-хатолик

ҚҚС: сотиб олинган ҳисобварақ-фактуралар бўйича реестрнинг кўрсаткичларида хато (реестрда киритилган маълумотларда (СТИР, сана форматида, СТИР нинг мавжуд эмаслиги оқибатида келиб чиқади)

127-хатолик

Агар, Сизда ушбу санада ойлик ёки бошқа тўловлар хисобланган бўлса “аванс” устунини бўш қолдиринг. (Бир санада хам ойлик хисоблаш, хам аванс олиш мумкин эмас).

126-хатолик

Ўтказма учун маълумотлар мавжуд эмас! (ҳисобот шаклларида солиқ тўловчиларнинг ШХВ ёзиш учун маълумотларнинг тўлдирилмаслиги оқибатида )

125-хатолик

Давр бошидаги сальдода хатолик мавжуд (ДСИ маълумотлар базасида шу ҳисобот учун давр бошидаги сальдо ҳисоботда кўрсатилган миқдордан кичик)

124-хатолик

Жисмоний шахсларга тўланган даромаднинг суммалар ёйилмасида маълумотлар мавжуд эмас (Ҳисобот шакли тўлиқ тўлдирилмаган)

123-хатолик

Йил бошидан даромад олган жисмоний шахсларни умумий сонида хато -асосий иш жойи бўйича эмас  (айрим ҳисобот шаклларида Муҳим майдон қилиб белгиланган катакларнинг тўлдирилмаслиги )

122-хатолик

Йил бошидан даромад олган жисмоний шахсларни умумий сонида хато- асосий иш жойи бўйича (айрим ҳисобот шаклларида Муҳим майдон қилиб белгиланган катакларнинг тўлдирилмаслиги )

121-хатолик

Йил бошидан даромад олган жисмоний шахсларни умумий сонида хато (ҳисобот шаклининг маълумотнома қисмини хато тўлдириш ёки умуман тўлдирмаслик)

119-хатолик

Жисмоний шахсларга тўланган дивидендларнинг  ёйилмаси такрорловчи саналарни ўз ичига олган (дивиденд солиғи ҳисоб китобида битта санада қилинган ҳамма операциялар фақат бир марта ва фақат ўўша сана учун кўрсатилиши керак)

118-хатолик

Жисмоний шахсларга тўланган даромаднинг  ёйилмаси такрорловчи саналарни ўз ичига олган (Даромад солиғи ҳисоб китобида битта санада қилинган ҳамма операциялар фақат бир марта ва фақат ўўша сана учун кўрсатилиши керак)

117-хатолик

Жисмоний шахслар томонидан тўланган дивиденд  ёйилмасида кўрсатилган саналарнинг тартиби бузилган (солиқ тўловчилар томонидан ушбу ҳисобот шакли тўлдирилаётганда саналарнинг кетма кетлигига этибор қилмаслик оқибатида келиб чиқади)

116-хатолик

Жисмоний шахслар томонидан  тўланган даромад солиғи ёйилмасида кўрсатилган саналарнинг тартиби бузилган (солиқ тўловчилар томонидан ушбу ҳисобот шакли тўлдирилаётганда саналарнинг кетма кетлигига этибор қилмаслик оқибатида келиб чиқади)

115-хатолик

Жисмоний шахслар томонидан тўланган дивиденд солиғи  суммаси ёйилмасида кўрсатилган санаси ҳисобот давридан ташқарида (Ҳисобот шаклида солиқ тўловчи томонидан ушбу ҳисобот даврига мос бўлмаган сана танланиши оқибатида келиб чиқади)

114-хатолик

Жисмоний шахслар томонидан  тўланган даромад солиғи  суммаси  ёйилмасида кўрсатилган санаси ҳисобот давридан  ташқарида (Ҳисобот шаклида солиқ тўловчи томонидан ушбу ҳисобот даврига мос бўлмаган сана танланиши оқибатида келиб чиқади)

113-хатолик

Жисмоний шахслар томонидан тўланган дивиденд солиғи суммаси ёйилмасида хатолар мавжуд (солиқ тўловчи томонидан ушбу ҳисоботда сана танланиб миқдор  киритмаслик оқибатида келиб чиқади)

112-хатолик

Жисмоний шахсларга тўланган даромаднинг суммалар ёйилмасида хатолар (солиқ тўловчи томонидан ушбу ҳисоботда сана танланиб миқдор  киритмаслик оқибатида келиб чиқади)

144-хатолик

Ўтган ҳисобот даври учун жами  сатрининг 6,7,8-устунларининг кўрсаткичи аввалги  ҳисобот даври учун тақдим этилган ҚҚС ҳисоботининг  8-иловаси  Жами  сатрининг 6,7,8-устунлари кўрсаткичларига мос эмас

213-хатолик

Ушбу ҳисобот тури алоҳида тоифадаги корхоналар учун мўлжалланган

212-хатолик

Имтиёзнинг амал қилиш муддати танланган даврга мос эмас

211-хатолик

Ҳисоботдаги СТИР жўнатувчининг СТИРи билан мос эмас (солиқ тўловчи томонидан битта браузерда бир вақтнинг ўзида бир нечта корхонанинг шахсий кабинети очиқ турган ҳолда юзага келади)

210-хатолик

Ушбу ҳисобот шакли бекор қилинган. (Ҳисобот шаклини кейинги версияларини танланг)

209-хатолик

Ушбу ҳисобот рўйхатдан ўтмаган ДСИга топшириш учун мўлжалланган ( Ушбу ҳисобот шакли солиқ тўловчиларнинг алоҳида бўлимлари томонидан тўлдириладиган ҳисобот шакли ҳисобланиб, солиқ тўловчилар томонидан алоҳида бўлинмаси мавжуд бўлган ДСИ га маълумот учун топширилади)

208-хатолик

Ушбу ҳисобот мобил операторлардан ташқари ҳамма учун мўлжалланган (Фойда солиғи тўловчилари учун ШХВ да шаклланадиган солиқ турлари мобил операторлардан бошқа солиқ тўловчилар учун мулжалланган ҳисобот шаклларини мобил операторлари томонидан тўлдирилганда юзага келади)

207-хатолик

Ушбу ҳисобот фақат мобил операторлар учун (Фойда солиғи тўловчилари учун ШХВ да шаклланадиган солиқ турлари фақат мобил операторларга мулжалланган ҳисобот шаклларини бошқа турдаги солиқ тўловчилар томонидан тўлдирилганда юзага келади)

205-хатолик

Нафақа жамгармаси томонидан рад этилган ( Нафақа жамгармаси ходимлари томонидан асосланган ҳолда рад этилади)

204-хатолик

Банк МФО-си топилмади (солиқ тўловчилар томонидан нафақа жамғармаси учун юбориладиган ҳисобот шаклида кўрсатилган банк мавжуд эмас)

203-хатолик

Ҳисоб рақам тури киритилмаган ёки нотугри (1 ёки 2 киритиш мумкин) ( солиқ тўловчилар томонидан нафақа жамғармаси учун юбориладиган ҳисобот шакли тўғри тўлдирилмаган)

202-хатолик

Илова қилинган файл мавжуд эмас (ҳисобот шаклларининг айримлари учун маълум тартиб асосида файл илова қилиш талаб қилинади)

197-хатолик

Топширилаётган ҳисобот учун танланган солиқ мавжуд эмас (танланган солиқ тури бекор қилинган)

173-хатолик

ЯИТ ҳисобот шаклида ушбу ҳисобот даврининг 080-қаторидаги қиймат, ўтган ҳисобот даврининг 090-қаторидаги қиймати билан мос эмас

175-хатолик

Илова килинган файлда маълумот йук (ҳисобот шакли учун илова қилинган файл тўлдирилмасдан тақдим қилинган)

177-хатолик

Ҳисобот давридаги (ИҲФ) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар, ўтган даврдаги ИҲФ дан кичик бўлиши мумкин эмас (ЯИТ учун тақдим қилинаётган ҳисоботдаги 010 сатри ўтган давр учун тақдим қилинган ҳисоботнинг ушбу сатридан катта ёки тенг бўлиши текширилади)

174-хатолик

Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари (катор 050) мавжуд эмас (ЯИТ тшлиқ тўлдирилмаган тақдирда ушбу сатрда қиймат чиқмайди)

172-хатолик

Илова қилинган файлда кўрсатилган ишчилар сони ушбу қийматдан катта ёки тенг бўлиши керак (ЯИТ ҳисобот шакли учун йил бошидан  кўрсатилган ишчилар сони иловада кўрсатилган ишчилар сонидан катта)

171-хатолик

Ҳисоботнинг 050 сатри суммаси бюджетдан ташқари  Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари суммасига мувофиқ эмас (хар бир жисмоний шахснинг кесимда тўлдирилган реестрнинг умумий суммаси ҳисоботнинг ушбу сатри билан мос келмаслиги)

170-хатолик

Ҳисоботнинг реестридаги кўрсаткичларида хато (илова қилинган файлда СТИР нинг мавжуд эмаслиги, сана фарматининг хато бўлиши, нусха кўчириш йўли билан тўлдирилган рестрларда формат нинг ўзгариб қолиши)

электрон рақамли имзо учун реквизитлар

ҳ/р 20210000200431200001 СТИР 201589463 МФО 00491 ХОАТБ ТРАСТ БАНК

esi.uz манзилига кирганда электрон рақамли имзонинг ушбу сайтдан автоматик тарзда рўйхатдан ўтмай қолиши

электрон рақамли имзо ёпиқ калити эгасининг маълумотларидаги номутаносибликлар сабабли рўйхатдан ўтмай қолади, бундай ҳолда қайта рўйхатдан ўтиб олиш керак. Бунинг учун электрон почта ва телефон рақам киритилади. Киритилган телефон рақамга смс тарзида тасдиқлаш коди юборилади ва бу кодни тизимга киритиб рўйхатдан ўтилади.

esi.uz манзилига кирганда e-imzo ни ўрнатишни сўраб қолиши

Компьютерга e-imzo аввал ўрнатилмаган бўлса, e-imzo.uz сайтидан юклаб олиб  ўрнатиш керак

компьютерга ўрнатилган антивируснинг амал қилиш муддати тугаган бўлиши мумкин. (асосан Каспериский дан бошқа антивирусларда кузатилади) антивирусни учириб ташлаш ва e-imzo қайта ўрнатиш керак.

антивирус интернет орқали янгиланиб, e-imzo ни қора рўйхатга киритиб қўйган бўлиши мумкин. (асосан Каспериский дан бошқа антивирусларда кузатилади) e-imzo ни браузерини ўрнатиш керак.

e-imzo компьютерга ўрнатилган ОС га мос келмаслиги мумкин. (масалан WINDOWS CHIP XP) айрим ҳолларда WINDOWS 7,8,10 учун мўлжалланган e-imzo браузери ушбу ОС да ишлаши мумкин, лекин кўп ҳолларда ОС ни мос равишда алмаштиришга тўғри келади.

e-imzo ни администратор номидан ўрнатилмаганлиги учун ишламай қолади. e-imzo устида сичқонча чап томонини босиб администратор номидан қайта ўрнатиш керак, WINDOWS XP ОС да бу ҳолатда аввал парол ўрнатиш талаб қилинади ва шу парол билан администратор номидан қайта ўрнатилади.

e-imzo тўлиқ юклаб олинмаган бўлиши мумкин. Охирги e-imzo модули 29.5 МБ, браузер e-imzo WINDOWS ХР учун 61.8 МБ ва  WINDOWS 7,8,10 учун 62.9МБ бўлиши керак.

айрим администратор томонидан якка тизим орқали бошқариладиган компьютерлар учун тизим администраторининг рухсати талаб қилинади

прокси серверлар билан ишлайдиган компьютерлар  браузер исключенасига localhost, 127.0.0.1 киритишмаса e-imzo тўлиқ ўрнатилмаслиги мумкин.

фойдаланувчиларнинг розилиги билан  AMMY_ADMIN ёки TEAM VIЕWER каби масофадан бошқариш тизимлари орқали муаммони ҳал қилиш