“Электрон рақамли имзо”

“Электрон рақамли имзо”

Электрон рақамли имзо электрон ҳужжатни имзолаган шахсни идентификация қилиш ҳамда электрон ҳужжатда акс эттирилган маълумотларнинг ўзгартирилмаслиги, ҳақиқийлиги ва авторликни тасдиқлаш учун мўлжалланган.

Тизим таркиби

Аризани шакллантириш, тасдиқлаш ва юбориш

  • ЭРИ калит сертификатини онлайн қабул қилиш учун сўровномани тўлдириш ва паспорт нусхасини ҳамда паспорт бош саҳифаси билан тушган селфи суратини бириктириш, тасдиқланган аризани юбориш

Тўловларни амалга ошириш

  • ЭРИ калити учун тўловларни банк кассалари ёки тўлов хизматларидан (Payme, CLICK, U-Pay) фойдаланган ҳолда амалга оширилиши таъминланади.

Аризанинг кўриб чиқиш ҳолатини кузатиб бориш, электрон калит сертификати қабул қилинганлигини тасдиқлаш ва юклаб олиш

  • Ариза рақами орқали юборилган аризани қидириб топиш, унинг ҳолатини кузатиб бориш ва сертификат тайёрлиги бўйича SMS хабарни олиш, сертификат қабул қилинганлигини онлайн тарзда тасдиқлаш ва компьютерга юклаб олиш.

ЭРИ ва Токен паролини олиш

  • ЭРИ калитини танлаган ҳолда файл шаклжаги ЭРИ калити паролини қабул қилиб олиш, электрон калит орқали тизимга кириш, СТИР/ЖШШИР рақамларини киритиб токен қурилмасига ёзилган ЭРИ калит паролини онлайн тарзда олиш.