Роуминг оператори

Електрон ҳисобварақ-фактуралар муомаласи тизими операторлари – юридик шахсларни рўйхатдан ўтказиш, бу електрон ҳисобварақ-фактуралар муомаласида ва уларни сақлашда ахборот воситачиси сифатида ҳаракат қилиш имконини беради.

Электрон рақамли имзо калитларини рўйхатга олиш маркази

ЯТ ИАМ дан ЭРИ олиш, очиқ ва ёпиқ калитларни яратиш, ЭРИ калит сертификатларини бошқариш

Фойдаланувчиларни идентификациялашнинг ягона ахборот тизими

Давлат бошқарув органлари, маҳаллий ҳокимият ва тижорат банкларининг барча расмий веб-сайтлари ва порталларидаги фойдаланувчиларни идентификация қилиш учун ЯТ ИАМ электрон рақамли имзосидан фойдадаланиш.

Барча турдаги ахборот тизимларини ишлаб чиқиш

Сайт ва порталларни ишлаб чиқиш

Мобиль иловаларни ишлаб чиқиш

Юридик шахсларни ЭҲФ айланиш тизимининг оператори сифатида рўйхатдан ўтказиш

E-imzo интеграция хизматлари

СМС юбориш бўйича хизматлар

Сизни энг яхши IT ечимларимиз билан танишишга таклиф қиламиз

Бизнинг салоҳиятимиз

Юқори малакали мутахассисларимиз замонавий технологиялар ва дастурлаш тиллари ёрдамида мураккаб ва қизиқарли тизимларни яратамиз. Биз мижозларимизга эргашмаймиз, балки улар билан самарали ҳамкорлик қиламиз. Биз одамларга ишонамиз ва жамоамизга энг яхши мутахассисларни жалб қиламиз, қулай иш шароитини яратимиз ва уларнинг малакасини ошириб борамиз.

Дастурчилар

Тизим маъмурлари

Лойиҳа менежерлари

Дизайнерлар

Бизнес таҳлилчилар

Техник қўллаб-қувватлаш ходимлари

йил тажриба

якунланган лойиҳалар

юқори малакага ега мутахассислар

умумий фойдаланувчилар

Бизнинг ечимларимиз

Бизга бизнесингизни автоматлаштиришни ишонинг

E-IMZO

E-IMZO

Электрон рақамли имзо электрон ҳужжатни имзолаган шахсни идентификация қилиш ҳамда электрон ҳужжатда акс эттирилган маълумотларнинг ўзгартирилмаслиги, ҳақиқийлиги ва авторликни тасдиқлаш учун мўлжалланган.

“Onlayn-NKM” тизими

“Onlayn-NKM” тизими

Махсус техника воситалари билан жихозланган, миллий криптографик алгоритмлар базаси асосида ахборот хавфсизлигини таъминлаган ҳолда, реал вақт режимида ахборот-телекоммуникация тармоғи орқали онлайн-НКМ ва виртуал кассаларга бириктирилган фискал модуллардан келадиган маълумотларни узлуксиз равишда қабул қилиш, қайта ишлаш ва сақлаш вазифасини бажаради.

“1ms” автоматлаштирилган ахборот тизими

“1ms” автоматлаштирилган ахборот тизими

Корхонанинг лойиҳаларини режалаштириш, мувофиқлаштириш, ресурсларни тақсимлаш, амалга ошириш жараёнини назорат қилиш, шунингдек, ресурсларнинг сарфланишини мониторинг қилиш ва кўзланган мақсадларга эришиш учун лойиҳа доирасидаги ўзгаришларни сифатли бошқариш.

“Электрон ҳужжат айланиши” тизими

“Электрон ҳужжат айланиши” тизими

Кирувчи, чиқувчи ва ички ҳужжатларни рўйхатга олиш, топшириқ ва вазифа (резолюция) лойиҳаларини тайёрлаш, раҳбариятга ва ижрочиларга электрон шаклда етказиш, ҳужжатларнинг ижроси чиқувчи хат ёки билдиришнома ҳужжатлари ёрдамида амалга оширилган ишларни расмийлаштириш, келишиш, тасдиқлаш, ижро интизомининг назоратини автоматлаштирилган тартибда ҳисобини олиб бориш, ҳужжатларнинг ижро муддатларини эслатиш ва таҳлилларини автоматик шакллантириш учун мўлжалланган.

“YuzID” биометрик идентификациялаш тизими

“YuzID” биометрик идентификациялаш тизими

Кичик ва катта бизнеслар учун ишлаб чиқилган ахборот тизимлари фойдаланувчиларини идентификация қилиш жараёнини қисқартириш ва хавфсизлигини ошириш учун мўлжалланган

“Электрон ҳисобварақ-фактуралар” ахборот тизими

“Электрон ҳисобварақ-фактуралар” ахборот тизими

Солиқ тўловчилар ўртасида электрон ҳисобварақ-фактураларни (ЭҲФ) тезкор ва сифатли расмийлаштириш, ҳамда ЭҲФлар тўғрисидаги маълумотларнинг солиқ ҳисоботларида автоматик равишда тўғри акс эттирилишини таъминлайди.

Бизнинг хизматлар

Ўзингизга керак бўлган хизматни тангланг

Ўқув курслари

Ўқув курслари

Электрон хизматлар – фойдаланувчиларга солиқ органларининг электрон хизматларидан фойдаланиш, шу жумладан, электрон солиқ, молиявий ҳисобот ва солиқ декларациясини шакллантириш ва жўнатиш каби хизматлардан фойдаланиш жараёнларини ўргатиш. Солиқ органларининг ахборот тизимлари – Ўзбекистон Республикаси Солиқ органларининг ходимларини солиқ маъмуриятчилигидаги ахборот тизимларини эксплуатация қилиш бўйича ўқитиш.

Барча турдаги ахборот тизимларини ишлаб чиқиш

Барча турдаги ахборот тизимларини ишлаб чиқиш

Ташкилотлар фаолиятини автоматлаштириш учун техник воситалари ва дастурий таъминотини ўз ичига олган барча турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқиш. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва тўлиқ жойлаштириш, ҳисоблаш ускуналари, операцион тизимлари ва маълутмолар базасини бошқариш тизимларини етказиб бериш, уларни ўрнатиш, ишга тушириш ва созлашни ўз ичига олган комплекс ёндашув. Дастурий таъминотни лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишда иловалар серверлари ва маълумотлар базаларидан фойдаланилган ҳолда уч ёки ундан ортиқ босқичли «мижоз-сервер» архитектурасидан фойдаланилади.

Сайт ва порталларни ишлаб чиқиш

Сайт ва порталларни ишлаб чиқиш

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, давлат органларининг расмий сайтлари, акциядорлик жамиятларининг корпоратив сайтларига қўйиладиган талаблар ва бошқа қонунчилик талабларини инобатга олган ҳолда сайт визиткасидан тортиб веб-иловаларгача бўлган ҳар қандай мураккабликдаги сайтларни ишлаб чиқиш. Мижознинг таклиф ва истаклари ҳамда иш фаолиятининг спецификасини инобатга олган ҳолда, сайтнинг эксклюзив дизайни, саҳифалари ва функционалини ишлаб чиқиш, мос келадиган хостингни танлаш, сайтни маълумотлар билан тўлдириш, сайтни доменга улаш ва хостингда жойлаштириш, қидирув тизимлари учун оптималлаштирилган сайтни тақдим этиш.

Юридик шахсларни ЭҲФ айланиш тизимининг оператори сифатида рўйхатдан ўтказиш

Юридик шахсларни ЭҲФ айланиш тизимининг оператори сифатида рўйхатдан ўтказиш

Электрон ҳисобварақ-фактуралар айланиш тизимининг оператори сифатида юридик шахслар - операторларни рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш, бу эса электрон ҳисобварақ-фактураларнинг айланиши ва сақланишида ахборот воситачиси фаолиятини амалга ошириш имконини беради.

Дизайнерлик хизматлар (UX, UI, брендинг)

Дизайнерлик хизматлар (UX, UI, брендинг)

Веб-сайт ёки веб-илованинг тартибини лойиҳалаш ва визуализация қилиш. Мижознинг мақсадли аудиториясини ўзига жалб қиладиган визуал ечимни излаш ва амалга ошириш, қулай, функционал ва ифодали веб-маконларнинг архитектураси: веб-сайтлар, блоглар, онлайн-дўконлар, ижтимоий тармоқлар, мобил иловалар. Интернет-лойиҳаларни нолдан яратиш, шунингдек, мавжуд веб-бўшлиқларни такомиллаштириш ва якунлаш.

Бизнес жараёнлар бўйича консалтинг

Бизнес жараёнлар бўйича консалтинг

Фаолиятни тизимлаштириш, таҳлил қилиш, лойиҳалаштириш, тавсифлаш, стандартлаштириш, ташкилотнинг асосий ва хизмат кўрсатадиган бизнес-жараёнларини оптималлаштириш имконини берадиган хизматлар мажмуасини тақдим этиш.

Техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш

Техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш

Ахборот тизимлари, веб-сайтлар, порталлар, дастурий таъминотлар учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги норматив ҳужжатларга, халқаро ва давлат стандартларига мувофиқ қисқа муддатда ва сифатли техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

СМС юбориш бўйича хизматлар

СМС юбориш бўйича хизматлар

Бутун дунё бўйлаб абонентларга арзон нархларда хабарлар жўнатиш, давлат идоралари ёки турли хил бизнес соҳадаги компанияларнинг ходимлари ёки мижозлари билан мобил алоқани энг тез ва қулай усулда СМС орқали ташкиллаштириш.

Техник қўллаб-қувватлаш ва кузатув

Техник қўллаб-қувватлаш ва кузатув

Хизмат кўрсатиш даражаси бўйича келишув (SLA) асосида серверлар, тармоқлар ва маълумотларни сақлаш, мижоз тизимларининг ишлашини назорат қилиш каби хизматлар бўйича 24/7/365 доимий техник қўллаб-қувватлаш ва кузатув ишларини амалга ошириш.

Сунъий интеллект

Сунъий интеллект

Инсон ақл-заковати имкониятларига ега бўлган интеллектуал компютер тизимларини ишлаб чиқиш: нутқни аниқлаш тизимлари, експерт тизимлари, компютерни кўриш тизимлари, чат-ботлар.

Мобиль иловаларни ишлаб чиқиш

Мобиль иловаларни ишлаб чиқиш

Мижоз талабларига мувофиқ компания доирасида фойдаланиладиган (ходимлар билан мулоқот қилиш учун мессенджер, корпоратив оммавий ахборот воситалари, ўқув дастурлари) ёки маҳсулот ва хизматларни тарғиб қилиш (интернет-магазинлар, маркетплейслар, банд қилиш сервислари, хизматларга ёзилиш платформалари.

E-imzo интеграция хизматлари

E-imzo интеграция хизматлари

Электрон рақамли имзо (ЭРИ) калити сертификатини текшириш сервиси таклиф қилинади. Сервис барча расмий сайтлар ва порталларда, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва тижорат банкларининг мобил иловалари орқали фойдаланувчиларни идентификациядан ўтказиш учун ЯТ ИАМ томонидан тақдим этилган ЭРИдан фойдаланиш имконини беради.

Етакчилар ва ғоя генераторлари

Биз ҳар бир мижозимиз учун махсус ғояларни ишлаб чиқиш орқали бизнес жараёнларини осонлаштирамиз

Шарифжон Қаюмов

Бош директор

Рустам Мустафакулов

Директор маслаҳатчиси

Музаффар Машарипов

Бош директор ўринбосари

Ғиёс Қаршиев

Бош директор ўринбосари

Фаррух Нормуродов

Бошқарма бошлиғи

Одилбек Оллаберганов

Бошқарма бошлиғи

Улар ўз жараёнларини автоматлаштириш учун бизни танладилар

Биз мижозларимизнинг бизнес жараёнларини тезлаштириш учун кечаю кундуз фаолият олиб борамиз

Янгилик ва мақолалар билан танишинг

Рақамли дунёдаги ўзгаришлардан хабардор бўлинг

ЭҲФ орқали товар айланмаси 1 308,6 трлн сўмга етди

2023-йил 1-ноябр ҳолатида електрон ҳужжат айланиш тизими операторлари ёрдамида 33,8 млндан ортиқ ЕҲФ расмийлаштирилган. Улар бўйича жами товар айланмаси 1 308,6 трлн сўмни (ҚҚС билан) ташкил етган.

Сентябр ойида истеъмолчиларга 118,8 млрд сўм кешбек тўланган

Жорий йилнинг август ойида (7-ноябр ҳолатига) истеъмолчиларга 47,6 млн чек учун 118,8 млрд сўм кешбек тўланган.

Катта ҳажмли маълумотларни таҳлил қилиш технологиялари жорий этилади

2023 йил 27 ноябрь куни Жаҳон банки иштирокидаги “Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш” лойиҳаси доирасида Россия Федерациясидан келган экспертлар гуруҳи солиқ соҳасида фаолият юритувчи мутахассислар билан учрашув ўтказди.